Гвардиола “Манчестер Сити”дан ҳайдалса, нима қилишини айтди
Англиянинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” кўрсаткичларини яхшилай олмаяпти. Хосеп Гвардиола шогирдлари охирги ўнта учрашувдан еттитасида имкониятни бой берди.
Испаниялик мутахассиснинг ўзи агар “Манчестер Сити” уни ишдан ҳайдаб юборса, нима қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
- “Манчестер Сити” мени ишдан бўшатса, нима қиламан? Агар шундай бўлса, уйимга кетаман. Ҳаёт ҳар доим ҳам сен истагандек бўлавермайди, - деди Хосеп Гвардиола.
53 ёшли мутахассис мураббийлик фаолияти давомида “Барселона” ва “Бавария” каби қудратли клубларни ҳам бошқарган. “Шаҳарликлар”га 2016 йилдан бери устозлик қилиб келмоқда.
“Манчестер Сити” жамоани олти бор Англия чемпиони қилган Гвардиола билан келишувни яқинда 2027 йилнинг ярмигача узайтирган эди.
Фикрлар