Гвардиола: "Холанд голлар уриш учун яшайди"
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола журналистлар билан суҳбатда Эрлинг Холанднинг ўйини ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
Гвардиоланинг таъкидлашича, Холанд Месси ва Роналду билан бир хил даражада ўйнайди. Фарқи шундаки, Лионель ва Криштиану буни 15 йилдан бери амалга ошириб келмоқда.
“Эрлингда ғалабага бўлган иштиёқ бор, бу шунчаки ақл бовар қилмайдиган ҳолат. У голлар уриш учун яшайди, лекин ҳар доим ҳам буни 90 дақиқа давомида амалга ошириб бўлмайди. Аммо у каби ҳужумчи бўлмаса, жамоа қийналарди”, — дея қўшимча қилди мураббий.
Маълумот учун, норвегиялик форвард жорий мавсум “шаҳарликлар” сафида АПЛ доирасида 10 та учрашув ўтказиб, 13 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар