Here we go! Дро — ПСЖ футболчиси!
Франциянинг "Париж Сен-Жермен" клуби "Барселона" аъзоси Дро Фернандеснинг трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, 18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи яқин вақт ичида Парижга етиб келиши кутилмоқда. Аввалроқ, футболчи Каталония клубини тарк этишга қарор қилгани ва унинг товон пули 6 миллион евро этиб белгилангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Қайд этилишича, ПСЖ ва "Барселона" ўртасидаги музокаралар ижобий руҳда ўтиб, томонлар 6 миллион еврога яқин (бировоз юқори) суммада шартнома имзолаш бўйича келишиб олган.
Шунингдек, Дро "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Ханси Фликка жамоани тарк этиш истаги борлигини аввалдан маълум қилган.
Маълумот учун, 18 ёшли футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасида 4 та учрашувда майдонга тушган.



Фикрлар