Ўзбекистон биринчи бўлимнинг ўзида ғалати антирекорд ўрнатди
Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи биринчи турида Колумбияга қарши ўйиннинг биринчи бўлимида ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди. Гол 40-дақиқада Даниэль Муньос томонидан киритилди.
Opta маълумотларига кўра, ўзбекистонлик футболчилар бутун биринчи тайм давомида рақиб жарима майдони ичида бирор марта ҳам тўпга тегишга муваффақ бўлишмади.
Жорий жаҳон чемпионатида бундай ҳолат илк бор қайд этилмоқда. Колумбия терма жамоаси ўйинчилари эса Ўзбекистон жарима майдонида тўпга 14 марта тегишган. Зарбалар бўйича ҳам устунлик Жанубий Америка вакиллари томонида – 7:1.

Фикрлар