Ислом Махачев: "Bellator да Усмон Нурмагомедовга муносиб рақиб йўқ"

  • 11 январь, 19:25
  • 0
  • MMA

UFC нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ислом Махачев ўз вазн тоифасида "Bellator" чемпиони Усмон Нурмагомедовни UFC га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

“Агар Bellator лигасига назар ташласангиз, Усмон у ерда фақат битта катта жанг ўтказиш имконияти борлигини кўрасиз.  Мен ушбу дивизионда унга мос рақибни кўрмаяпман. Шундай экан, ҳозир Усмон  UFC автобусига ўтириши учун айни вақти” - деди Махачев "SHAK ММА" You Tube каналига берган интервьюсида .

Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни Дубай шаҳрида PFL турнирида Усмон Нурмагомедов (18-0) ирландиялик жангчи Пол Хьюз (13-1) билан беллашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!