Жастин Гэтжи Илия Топурияни мағлуб эта оладими?

  • 04.06.2026 00:38
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Енгил вазнда PFL чемпиони Усмон Нурмагомедов амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия ва америкалик Жастин Гэтжи ўртасидаги бўлажак тўқнашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Менимча, Жастин ғалаба қозонади. Чунки Топурия билан жанг қилиш махсус маҳорат талаб этмайди. Сиз шунчаки курашиб, унинг оёқларига зарба беришингиз ва доим ҳаракатда бўлишингиз лозим. Илия "стойка"да кучли зарбалар йўллашни ёқтиради, бироқ бир неча раунддан сўнг у чарчайди ва кучли зарба беришни тўхтатади. Мен Топуриянинг дебют жангини кўрдим: рақиби уни курашга тортди ва чарчатди. Якунда Илия ғалаба қозонган бўлса-да, рақибини нокаутга учрата олмади", – деди Нурмагомедов "ММА Junkie" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Топурия ва Гэтжи қарама-қаршилиги 15 июнь куни Оқ Уйда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!