“Боруссия”га ўтиши кутилган ўзбек футболчиси нега Россияга кетди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 22 ёшли марказий ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозовни ўз таркибига қўшиб олган “Рубин” клуби ўйинчи учун анча курашди. Клубнинг биринчи уриниши ўхшамаган.

Ўрозовнинг агенти Шаҳриёр Эшбоев июнь ойи охирида “Рубин” клуби тўрт йиллик шартнома таклиф қилганини тасдиқлаган, аммо футболчи томони уни рад этганини маълум қилганди.

Ҳимоячининг вакилига кўра, асосий мақсад Европа клубларидан бирига ўтиш бўлган. Ўрозовга Германия, Италия, Англия, Нидерландия ва Туркия чемпионатларидан муайян қизиқишлар мавжудлиги айтилган. Жаҳонгирнинг ўзи ҳам Европанинг етакчи чемпионатларидан бирида ўрин эгаллашни мақсад қилган эди.

Энг жиддий вариантлардан бири Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби бўлди. Kicker нашри жаҳон чемпионати иштирокчисини немис клуби қизиқиш билдирган марказий ҳимоячилар рўйхатига киритган.

Европадан қизиқишлар фонида Самарқанднинг «Динамо» клуби қатъий позицияни эгаллади. Клуб раҳбарияти Eurasia Football нашрига таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини, аммо ўз ҳимоячисини 1 миллион долларга баҳолаётганини маълум қилганди.

Трансфер атрофидаги воқеалар Жаҳонгир Ўрозовнинг “Рубин”га ўтиши билан якунланди. Ҳозирдан маълумки, ўзбек футболчиси олдида янги жамоасининг асосий таркибидан мунтазам жой олиш талаби турибди.

Испаниялик мутахассис Франк Артига бошқараётган “Рубин” янги мавсумни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлади. “Краснодар” ва “Акрон”га қарши ўйинларда асосий учликни Егор Тесленко, Константин Нижегородов ва жамоа сардори Игорь Вуячич ташкил қилди. Ҳар икки баҳсда ҳам 64-дақиқада Нижегородов ўрнига Дениль Мальдонадо майдонга туширилди.

Айнан Нижегородовнинг чап марказий ҳимоячи сифатидаги ўрни Урозов учун энг табиий позиция ҳисобланади. Вуячич марказда ҳимояни бошқаради ва капитан мақомига эга, Тесленко эса мавсумнинг дастлабки икки учрашувида асосий таркибда бошлади. Шунинг учун янги келган футболчи дарҳол улардан бирини алмаштиради, деб бўлмайди. Лекин барибир унга ўз салоҳиятини намойиш қилиш учун имкон берилади.

Трансфернинг молиявий тузилмаси уни оддий захира футболчиси сифатида олиб келинмаганини кўрсатади. Sport24 нашри маълумотига кўра, “Рубин” ижара учун ҳам маблағ тўламоқда, анча юқори маошни ўз зиммасига олган ва Ўрозов расмий ўйинларнинг камида ярмида қатнашса, уни мажбурий сотиб олиш шартига розилик берган. Бундан келиб чиқиб, қозонликлар уни ҳақиқатан ҳам асосий таркибга даъвогар сифатида синаб кўришни режалаштиган.

Вазият қандай ривожланиши ва трансфернинг кейинги ҳолати кўп жиҳатдан Жаҳонгир Ўрозовнинг “Рубин” сафида қандай ўйин кўрсатиши ва унга бериладиган имкониятларга боғлиқ бўлади.

Легионеримиз Европа Чемпионлар лигасида голга сабабчи бўлди

Шомуродов трансферига етти карра чемпиондан аниқ таклиф тушди
Шунчаки даҳшат! Ҳусановнинг янги маоши маълум қилинди

Тўрт баравар кўп! Ўрозовнинг хориж клубидаги маоши маълум бўлди

Шомуродовни машҳур клубда кўришмоқчи! Элдор ҳар қандай жамоани кучайтиради

Яхши бор, Ҳусанов! “Сити” Абдуқодирни кузатиб қўйди!

Ҳусанов синган оёқ билан майдонга тушганини тан олди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!