«Лаънатланган» Кейн, Ханданович. Соврин ютмаган юлдузларни ёдга оламиз

Футболчи бутсаларни михга илгач, келажакда набираларига айтиб бериши учун ўз ҳикояси бўлишини истайди. Афсуски, фаолиятини давом эттираётган айрим футболчилар олтин медалларга эга чиқмаган. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Хўш, улар ким?!

Харри Кейн - 434 ўйин

fweokfoewkf

Ёзда «Тоттенхэм» сардори 28 ёшни қарши олади. Ҳозир ўзининг энг юқори формасига чиққан футболчи «Арсенал» таклифини рад этганидан афсусланса керак. У «канонирлар» сафида ҳеч бўлмаганда кубок баҳсларида ғалаба қозониши мумкин эди. «Шпорлар» сафида, уни кумуш медаллар бир неча йиллардан бери таъқиб қилиб келмоқда. Кейнни кимлар ўз сафида кўришни истамади, дейсиз?! Баъзан ҳужумчи қолишни истади. Айрим таклифларни Дениэл Леви атайин йўққа чиқарди. Клуб раҳбари жамоа юлдузини таркибда олиб қолиш учун «Барселона», МЮ, «Манчестер Сити» сингари жамоалар учун ҳам имконсиз суммаларни талаб қилди. Эндиликда, Кейнда ўз фаолиятидаги илк совринни қўлга киритиш имкони мавжуд. Бунинг учун 25 апрель санасидаги Англия Лига Кубоги финалида ғалаба қозониш шарт. Финалларда ғолиб чиқиш борасида беназир бўлган Жозе жамоасини 90 дақиқа учун ажойиб тайёрлаши аниқ.

Раджа Наингголан - 531 ўйин

лщущуклаук

Индонезияликлар учун барча замонлардаги энг яхши футболчи саналган Ража ҳам бирорта совринсиз фаолият олиб боришда давом этмоқда. Тартиб-интизом бобида нўноқ бўлган ярим ҳимоячи Италия А Сериясидаги энг тажрибали футболчилардан бири. Шунга қарамай, ҳали ҳеч қандай совринни боши узра кўтармаган. Уни кескин танқидлари сабабли Бельгия терма жамоасидан ҳам четлатишди. «Интер»да ўзини топа олмаган йигит, «Рома»да соврин ютишни уддалай олмади. Энди эса, камтарин «Кальяри» сафида карьерасини давом эттирмоқда.

Димитри Пайет - 617 ўйин

лпкелщпкле

2016 йилдаги Европа чемпионатида финални бой бергач, Пайетни омад тарк этди. Димитри финалда Роналдуни сафдан чиқаргани билан ёдда қолди, холос. АПЛдаги ишончли ўйинларига қарамай, «Вест Хэм» грандлардан олдинга ўта олмади. Ажойиб жарима зарбаларини ижро этувчи йигит катта жанжаллар билан юртига қайтди. «Марсель» билан Европа Лигаси финалига қадар етиб борди, бироқ яна омадсизлик. Профессионал даражада 600 дан ортиқ учрашув ўтказган бўлишига қарамай, Пайет ҳеч қачон шоҳсупага кўтарилмаган. Афсуски, бу камчиликни яқин орада «Марсель» билан бартараф этишнинг имкони йўқ.

Самир Хандонович - 729 ўйин

дздпркздпкдеп

Дарвозабон Словения футболи фахрийси бўлишига қарамай, ички чемпионатда ғалаба қозонишни ҳам уддалай олмаган. У жуда эрта Европага ташриф буюрди. «Удинезе» сафидаги ўйинларидан сўнг, «Интер»га келиб қўшилди ва клуб афсонасига айланди. Ҳозир у жамоанинг суянган тоғи саналади. Самир ҳам ҳали бирор бир мусобақада биринчи бўлишни уддалай олмаган. Яқиндагина «Интер» «Ювентус»га кубок учрашувида мағлуб бўлди. Энди фақат А Серияда ғалаба қозонишдан умид қилиш мумкин. Бошқачасига соврин ютишнинг имкони йўқ. Самир, деярли бутун фаолияти ўтган Италияни ҳеч бўлмаганда битта соврин билан тарк этишни орзу қилмоқда.

Жермейн Дефо -  803 ўйин

щпукщплукщлпу

2018 йилнинг декабрь ойида «Тоттенхэм» Жермейн Дефога олтин медалларни совға қилиб юборди. Бу 2008 йилдаги Англия Лига кубогидаги ғалабадан эсдалик эди. Ҳужумчи финалга қадар «Портсмунт»дан тушган таклифни қабул қилган эди. У финал учрашувида майдонга тушмаган бўлса-да, медалларга эга чиқди. Бу воқеа футболчини хурсанд қилди, бироқ унга ҳали бирорта финалда ғалаба қозонмаганини эслатиб юборди.

Дефо даражасидаги ижрочилар уйида 10 дан ортиқ медаллар мавжуд. Жермейн эса, мухлислар меҳридан бошқа ҳеч нарсага эриша олмаган. 38 ёшли форворд ҳозирда Шотландиянинг «Рейнжерс» клуби аъзоси саналади. АПЛ олтин медаллари армон бўлиб қолган Стивен Жеррард Дефога жуда қулай имконият тақдим этмоқда. Ҳозир глазголиклар «Селтик»дан 27 очкога илгарилаб кетган. Бу деярли чемпионлик дегани. Шундай экан, Дефо ўз фаолиятини совринсиз якунлашдан қутилиб қолмоқда.

Совринсиз қолиб кетган футболчилар ҳақида

«Саутгемптон» афсонаси Ле Тиссе, Бразилия футболи юлдузи Сократис, «Фулхэм» тарихидаги энг яхши футболчи Жонни Хейнс, «Рома» ва «Интер» собиқ футболчиси Луижи Ди Бьяджо, А Сериянинг 3 карра энг яхши тўпурари Ди Натале, Германия терма жамоаси собиқ аъзоси Берн Шнайдер, Туркия футбол афсонаси Йилдирим Боштурк совринсиз бутсаларни михга илиш нима эканлигини жуда яхши билади. Бу йигитлар футбол оламида ўзидан ном қолдирди, аммо тарих уларни ғолиблар қаторида эсламаслиги ачинарли. Юқорида номи зикр қилинган футболчиларда бу рўйхатдан ўрин эгалламаслик учун етарли вақт бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!