"Лестер" ҳимоячиси клуб билан янги шартнома имзолади

"Лестер"нинг ямайкалик ҳимоячиси Уэс Морган клуб билан янги шартнома имзолади, дея хабар беради клубнинг расмий сайти.

Хабарда келтирилишча, Морган яна бир йиллик шартномага имзо чеккан ҳамда "Лестер" шарафини 2020 йилнинг июнига қадар ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Уэс Морган "Лестер" шарафини 2012 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. Бу вақт давомида футболчи "тулкилар" либосида 260та учрашувда майдонга тушган ва 10та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!