Ҳусанов борми? Ёзда “Сити”дан кетадиганлар рўйхати чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2025 йилнинг 20 январида “Манчестер Сити”га Абдуқодир Ҳусановнинг олиб келиниши билан бошланган авлодлар алмашинуви яқинлашиб келаётган ёзда ҳам давом этади.

Энди “шаҳарликлар” спорт директори Угу Виана клуб таркибида узоқ йиллардан бери ўйнаб келаётган ёши катта тажрибали ижрочилар қаторида янгиланиш даврида келган, бироқ жамоада алиштириб бўлмас ўйинчига айлана олмаган футболчиларни бошқа клубларга ўтказиш бўйича иш олиб бормоқчи.

Ана шундай футболчилардан бири Тижани Рейндерсдир. Нидерландиялик ярим ҳимоячи 2025 йилнинг июнь ойида “Милан”дан “Манчестер Сити”га 45 миллион фунт стерлинг эвазига ўтган эди.

Нидерландия терма жамоаси ўйинчиси Англиядаги фаолиятини муваффақиятли бошлаган, аммо сўнгги вақтларда қийинчиликларга дуч келмоқда ва асосий таркибда муқим ўрнига эга эмас.

Рейндерс 2025 йил август ойида Премьер-лиганинг биринчи турида “Манчестер Сити”нинг “Вулверхэмптон” устидан меҳмонда 4:0 ҳисобидаги ғалабасида гол урди ва голли узатма берди ҳамда Гвардиола жамоасига осон мослашди.

Бироқ 2026 йилда нидерландиялик ҳужумкор футболчи мунтазам ўйин амалиёти олишда қийналди ва сўнгги вақтларда Райан Шерки Гвардиола ҳужумларининг асосий ташкилотчиси сифатида асосий таркибдаги ўрнини мустаҳкамлагач, Рейндерснинг аҳамияти кескин пасайди.

27 ёшли футболчига айни пайтда “Ювентус” жиддий  қизиқиш билдирмоқда ва  “Манчестер Сити” ёзда Рейндерс бўйича таклифларни кўриб чиқишга очиқ экани айтилмоқда.

Италиядан келган хабарларга кўра, «Манчестер Сити» бу ёзда Тижани Рейндерсни сотиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин ва бундай таклифни рад этиш қийин бўлади.

Tuttomercatoweb ва Sport Witness каби нуфузли манбалар тарқатган хабарга кўра, “Ювентус” бош мураббийи Лучано Спаллетти 2026-2027 йилги мавсум олдидан Рейндерсни жамоанинг ҳозирги ярим ҳимоячилари қаторига қўшиш ғоясига боғланиб қолган.

Туринликлар бу ёзда ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда ва “Манчестер Сити” Рейндерсни муносиб нарх эвазига сотиш имкониятини кўриб чиқади, деб ҳисобламоқда.

Экспертларнинг таъкидлашича, Италияга қайтиб, мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши учун Тижани Рейндес Манчестерда олаётган йиллик 7 миллион евро миқдоридаги маошини пасайишига розилик бериши керак.

Бу трансфернинг амалга ошиши кўпроқ Рейндерснинг танловига боғлиқ. Агар у клубни тарк этишни истаса, клуб раҳбарияти унга тўсқинлик қилмаслиги айтилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Манчестер Сити” сермаҳсул трансфер ойнасига тайёргарлик кўрмоқда. Унда Виана асосий жамоани қайта шакллантиришни давом эттиради. Дарвозабон Жеймс Траффорд, Мануэль Аканжи, Жек Грилиш, Умар Мармуш, Савио, Рико Льюис ва Родрининг келажаги эса ёзги трансфер ойнаси олдидан ноаниқ бўлиб турибди. Бу ижрочиларнинг аксарияти етарли ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа клубларга ўтишга розилик берган.

Шунингдек, узоқ йиллардан бери “шаҳарликлар” сафида ўйнаб келаётган Бернарду Силва ва Жон Стоунз жорий мавсум якунланиши билан клубни тарк этиши аниқ бўлди.

Виана бошчилигидаги спорт бўлими клуб тарбияланувчиси Фил Фоденни янги шартномага кўндирди ва англиялик ярим ҳимоячи яна камида тўрт йил Манчестерда қоладиган бўлди.

Шу ўринда, футбол эксперти Колин Хендри Абдуқодир Ҳусанов ўзининг ишончли ўйинлари билан “еал”, “Барселона” ва “Бавария” эътиборини қозонганини маълум қилди. Трансферлар бўйича мутахассислар ўзбек ҳимоячисининг “Манчестер Сити” учун аҳамияти ва ҳозирги пайтдаги фаол таъсирини инобатга олиб, клуб Абдуқодирни қўйиб юбормаслигини таъкидламоқда.

Суперклуб “Башакшеҳир”дан ҳужумчи оляпти! У ким?

Тезкор: Ҳусанов “Реал”, “Барса” ва “Бавария” нишонида!
Ҳусанов Рамазонда мени ҳайратга солган!

Шацких: Ҳусановни бу футболчи билан солиштирманг!

У мени ютади! Машҳур ҳужумчи Ҳусановнинг зўрлигини тан олди

“Сити”ни биринчи ўринга кўтаришга ҳисса қўшган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродовдан қолган жойни Муҳаммад Салоҳ эгаллайди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!