Суперклуб “Башакшеҳир”дан ҳужумчи оляпти! У ким?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркиянинг сўнгги йиллардаги энг қудратли чемпион жамоаси “Галатасарой” мунтазам равишда таркибини кучайтириб боришга эътибор қаратмоқда.

Истанбул клуби раҳбарияти бош мураббий Окан Бурукнинг илтимосидан сўнг, келаси мавсумга тайёргарлик доирасида маҳаллий ўйинчилар билан таркибни кучайтириш ишларини фаоллаштирди.

“Галатасарой” жамоа таркибидаги Каан Айхан ва Аҳмед Кутужу каби бир нечта футболчилар билан хайрлашиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Чунки раҳбарият янги келадиган ўйинчилар учун жой очишни мақсад қилган.

Туркия трансфер бозорида жадал фаоллик даври бошланяпти. Шу доирада “Галатасарой” клуби спорт бўлими Арда Окан Куртулан (“Гёзтепе”), Митхат Пала (“Чайкур Ризеспор”) ва Умит Акдағ (“Аланьяспор”) каби футболчилар кўриб чиқмоқда.

Бироқ бу рўйхатда Окан Бурук учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган бир ўйинчи бор. У “Истанбул Башакшеҳир” ҳужумчиси Бертуғ Йилдирим. Тажрибали мураббий Виктор Осимхенга ўринбосар сифатида маҳаллий клублардан сифатли ҳужумчи зарурлигини таъкидламоқда ва 23 ёшли форвардни жамоа таркибида кўришни истаяпти.

“Башакшеҳир” ўтган ёзда Бертуғни Франциянинг “Ренн” клубидан тахминан 2,2 миллион еврога сотиб олган эди. У жорий мавсумда чемпионатда 18 та ўйинда атиги 530 дақиқа майдонда бўлишига қарамай, 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Бўйи 1,91 метр бўлган ёш ҳужумчи жисмоний имкониятлари ва ҳужумларни якунлаш маҳорати билан ажралиб туради.

Хабар қилинишича, Чемпионлар лигасида ўйнаш ва миллий терма жамоада мустаҳкам ўрин эгаллашни истаётган Бертуғ, агар клублар келишувга эришса, “Галатасарой”га ўтишга тайёр.

Кутилишича, “Галатасарой” раҳбарияти яқин вақт ичида бу масала бўйича аниқ қадамлар ташлайди.

“Истанбул Башкшеҳир”да жорий мавсумда асосий ҳужумчиси вазифасини Элдор Шомуродов бажармоқда. 30 ёшли легионеримиз турк клуби сафида Суперлигада 20 та тўп киритди ва “Олтин бутса” рейтингида иккинчи ўринда боряпти.

Бертуғ Йилдирим “Башакшеҳир”да учинчи тўпурар ҳисобланади. Ундан олдинги поғонада тўққизта гол урган германиялик ҳужумчи Деви Зельке бормоқда.

Ҳусанов борми? Ёзда “Сити”дан кетадиганлар рўйхати чиқди

Тезкор: Ҳусанов “Реал”, “Барса” ва “Бавария” нишонида!
Ҳусанов Рамазонда мени ҳайратга солган!

Шацких: Ҳусановни бу футболчи билан солиштирманг!

У мени ютади! Машҳур ҳужумчи Ҳусановнинг зўрлигини тан олди

“Сити”ни биринчи ўринга кўтаришга ҳисса қўшган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродовдан қолган жойни Муҳаммад Салоҳ эгаллайди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!