“Манчестер Юнайтед” бирданига уч нафар машҳур ҳимоячиларни сотиб олади

“Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар даврида таркибида жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда.

Манчестерликлар ҳимоя чизиғини ҳам тубдан янгиламоқчи. Рафаэль Варан клубни тарк этди. Ҳарри Магуайр ва Виктор Ленделёфнинг “Олд Траффорд”даги келажаги катта сўроқ остида турибди. 

“Манчестер Юнайтед” бош мураббий Эрик тен Хаг марказий ҳимоячилардан фақатгина Лисандро Мартинесга ишонч билдиришини айтди. Бироқ бу ҳимоячи жароҳатга мойил бўлгани учун ўтган мавсумда кўп ўйинларда иштирок эта олмади.

Sky Sports нашрининг ёзишича, клуб бирданига уч нафар марказий ҳимоячи сотиб олиб, муаммоли позицияни тўлиқ ёпишни режалаштирмоқда.

Манчестерликлар “Бавария”дан Маттейс де Лигтни трансфер қилишга яқин турибди. 24 ёшли ҳимоячининг ўзи ҳам “Аякс”да бирга ишлаган устози Эрик тен Хаг қшл остида тўп тепишга қизиқмоқда.

Клуб мутасаддилари параллел равишда 22 ёшли ҳимоячи Жарред Брантуэйт трансфери бўйича “Эертон” билан музокарани давом эттирмоқда. “Юнайтед” вакилларини дастлабки икки  уриниши рад этилди ва клуб учинчи таклифни тайёрлаяпти.

“Манчестер Юнайтед” учинчи нишон – Лени Йоро учун курашни давом эттирмоқда. “Лилль” 18 ёшли ҳимоячисини “Реал”га эмас, мадридликлардан кўп пул тўлашга тайёр турган “МАнчестер Юнайтед”га жўнатмоқчи. Англия гранд ёш ўйинчи учун 42 миллион фунт ўтказиб беришни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!