Ads
 

"Манчестер Юнайтед"га португалиялик мураббий Жозе Моуриньо келгач, асосий таркибдаги жойидан айрилган франциялик ярим ҳимоячи Морган Шнейдерлен "Эвертон" сафига бориб қўшилди.

Бу ҳақида "Эвертон" клуби расмий сайти эълон қилди.

"Эвертон" 27 ёшли футболчи билан 2021 йилнинг ёзигача шартнома имзолади. Рональд Куман бошқараётган жамоа "Манчестер Юнайтед"га жами 24 миллион фунт тўлайдиган бўлди.

2015 йилда "Саутгемптон"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган футболчи жами 50 та учрашувда майдонга тушган. Янги мавсумда Морган атиги 11 дақиқа ўйнаганидан сўнг, жамоани алмаштиришга қарор қилди.

SPORTS.uz