“Манчестер Юнайтед” ҳужумчисини қаттиқ танқид қилишди
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ тўпурари Дуайт Йорк ҳозирги таркиб ҳужумчиси Расмус Хёйлуннинг самарадорлигини танқид қилди.
Расмус ҳар мавсум 20 та гол урадиган ҳужумчига айлана олмайди. Бунақа кўрсаткичларга ҳеч қачон эриша олмайди, деб ўйлайман. Чунки бунинг учун Хёйлуннда ҳужумчиларга хос бўлган муҳим сифатлар етишмайди, - деди Дуайт Йорк.
Манчестерликлар даниялик ҳужумчини ўтган ёзда “Аталанта”дан 73,9 миллион еврога трансфер қилган эди. Премьер-лигадаги дебют мавсумида 21 ёшли ҳужумчи 30 та учрашувда ўнта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.
Бунгача Италия, Австрия, Дания чемпионатларида ўйнаган иқтидорли ҳужумчининг бир мавсум давомида урган голлари ҳеч қачон 20 тага бормаган.
Фикрлар