"Манчестер Юнайтед" ўзига янги мураббий топди
"Манчестер Юнайтед" Рубен Аморим билан хайрлашгач, янги мураббий қидиришда давом этмоқда.
"Қизил иблислар" жамоа бош мураббийи Рубен Аморимни душанба куни лавозимидан озод этилганини маълум қилган эди. Тахминларга кўра, мавсум якунигача вақтинчалик бош мураббий Даррен Флетчер жамоани бошқариб боради. Ёзда эса жамоа янги мураббий олиб келади. Инглиз ОАВ маълумотларига кўра, манчестерликлар ПСЖ бош мураббийи Луис Энрикени оптимал вариант сифатида танлаган. Сўнгги вақтларда испаниялик мутахассиснинг клуб алмаштириши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бормоқда. Бироқ Париж клуби томонидан бу маълумот инкор қилинган. Энрикенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2027 йилда якунига етади.
Маълумот учун, Луис Энрике ПСЖ жамоасида 2023 йилдан буён ишлаб келмоқда. Унинг бошқарувида жамоа ўтган мавсумда требль қайд этишга муваффақ бўлди.
Фикрлар