Мераб Двалишвили: "Умарга қарши октагонга чиқишга розиман. Аммо..."

  • 26 сентябрь, 18:18
  • 0
  • MMA

Ўта енгил вазнда UFC чемпиони Мераб Двалишвили чемпионлик жангига ким муносиб эканини айтди. 

"UFC мени Умар Нурмагомедов билан жангимни хоҳлаётганга ўҳшайди. Бир UFC эмас, барча мухлислар истаётганини сэзяпман. Майли, нима ҳам дердим?! Умарга қарши октагонга чиқишга розиман. Аммо бир нарсани айтишим керак. Чемпионлик жангига Нурмагомедовдан кўра Дейвисон Фигередо кўпроқ муносиб эди", - деди амалдаги UFC чемпиони.

Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрь куни АҚШ да бўлиб ўтган "UFC 306" турнирида Мераб Двалишвили Шон О'Мэллини ҳакамларнинг якдил қарорига кўра енгиб, ўта енгил вазндаги UFC камарини қўлга киритганди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!