Ниёз Пўлатов: Бутунжаҳон армия ўйинлари юқори савияда ўтди
Хабарингиз бор, Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада қатнашиб бронза медалини қўлга киритган Ниёз Пўлатов интервью берди.
"Мусобақалар юқори савияда бўлиб ўтди. Сабаби унда бошқа халқаро мусобақаларда яхши натижа қайд этаётган асосий рақибларимиз иштирок этишди. Улар билан жанг қилиб тажриба олдик, ўз хатоларимизни кўриб олдик. Энди бу хатоларни кейинги муҳим мусобақаларда такрорламасликка интиламиз.
Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси Бутунжаҳон армия ўйинларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Ўйлашимча бу ажойиб натижа. Сабаби унда дунёнинг деярли барча мамлакатларидан келган спортчилар иштирок этишди. Уни армиячилар кичик олимпиадаси деб атасак ҳам бўлади.
Тўғри мусобақада бронза медалини қўлга киритдим, аммо ўз иштирокимдан у қадар мамнун эмасман. Хатоларим бор ва улар устида ишлашим лозимлигини кўриб олдим," - деди Ниёз Пўлатов.
Фикрлар