Оқгул Омонмуродова бугун чорак финалда кортга чиқади
БААнинг Дубай шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган турнирнинг жуфтлик баҳсларида  Оқгул Омонмуродова чорак финалга чиқди. 

Оқгул россиялик Александра Панова билан жуфтлик ҳосил қилиб туркиялик Пемра Ўзген ва хорватиялик Ана Виржич ҳамкорлигини 6:2, 6:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Энди, Оқгул ва Александра бугун ярим финал йўлланмаси учун россиялик Алёна Фомина ва Валентина Ивахненко тандемига қарши кортга чиқади.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар