Ўзбекистон терма жамоасига қарши тўрт марта ўйнаган футболчи янги шартномага эга бўлди
 

Япония терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Казуёши Миура 49 ёшида ҳам профессионал даражада футбол ўйнамоқда. Япония чемпионатида "Йокогама" шарафини ҳимоя қилаётган кекса футболчи амалдаги шартномани яна бир йилга узайтирди.

Шу йилнинг 26 февраль куни Миура 50 ёшга тўлади ва бу йил футболдаги 32-мавсумини ўтказмоқда. Бу футболчи фаолиятини 1986 йили Бразилиянинг "Сантос" жамоасида бошлаган. Европада "Женоа" таркибида ўйнаган.

Миура Япония терма жамоаси таркибида 89 та учрашувда майдонга тушиб, 55 та голга муаллифлик қилган. Шу голлардан бештасини Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига киритган.

SPORTS.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)