«Реал» футболчисидан пиёнистагача! Тилла боланинг омадсиз саргузаштлари

Мадриднинг «Реал» клуби «Фейеноорд» аъзоси Ройстон Дрентенинг трансфери учун 14 миллион евро сарфлади. Бу сумма ҳозир кичикдек кўриниши мумкин, бироқ Мадрид клуби Игуаин учун 12, Марсело учун 6,5 миллион сарфлаган холос. Бундан кўриниб турибдики, клубнинг ёш футболчидан умиди катта эди.

ркелрщлкерщлклер

Дренте Мадридга кўчиб ўтгач, ўзи учун жуда қулай шартнома тузиб олди. 65 та ўйин ўтказди. 4 та гол ва 5 та ассистни амалга оширди. Гути, Ван Нистелрой, Рауль сингари афсоналар билан бирга тўп сурди. Шартнома якунлангач, голланд Россиянинг «Алания» жамоасига йўл олди. Кейин дунё бўйлаб саёҳат бошланиб кетди. Англия, Туркия, БАА клубларида тўп сурди. Кейин, бутсаларини михга илганини эълон қилди ва ўзини санъатга урди. Орадан кўп ўтмай, Роттердамнинг «Спарта»си билан яна футболга қайтди. Яқиндагина Испаниянинг 4-дивизиони вакилли «Мурсия» билан шартнома имзолади. Лео Месси билан тенгдош Дрентенинг футбол оламидаги саргузаштлари кўпчиликни ҳайрон қолдиради.

одщнелщоленщол

Нега футболга қайтди?!

Мен шунчаки футболни севаман. Айнан шу спорт тури мени бахтли қилади. Агар ичимда олов бўлмаганида, уйимдан бир неча минг километр узоқликка йўл олмаган бўлар эдим. «Реал» ва АПЛ дан сўнг, мен сингари 4-дивизионда тўп суришни кўпчилик ўзига раво кўрмайди.

еклрщокерщкер

Дренте қандай қилиб бу аҳволга тушиб қолди?!

Ҳар доим футболга эътибор қаратганман, аммо иқтидоримни ривожлантириш бобида тажриба етишмади. Ҳозир буни айта оламан. Ўзимни ўзим ажойиб карьерадан маҳрум қилдим. Афсуски, бесабрлик қилдим. Боз устига, мени атрофимни ўраб турган инсонлар керакли сўзларни айта олмади. Тенгқурларимдан айримлари маслаҳат билан иш кўргани учун якунда футболда ўз ўрнини топди. Менда эса, керакли кўрсатмаларни берувчи инсоннинг йўқлиги сезилиб қолди. Агар атрофимда мен учун қайғурадиган шахслар бўлганида, ҳозир Ла Лига вакили шарафини ҳимоя қилаётган бўлар эдим.

Қандай воқеа унинг фаолиятида катта роль ижро этган?!

Роттердам жуда ҳам бағритош шаҳар. Бу ерни дўстлик ёки севги шаҳри, деб бўлмайди. Болалигим жуда оғир ўтган. Айниқса, шаҳаримиз қонун-қоидаларига бўйсунмаслик аянчли оқибатларга олиб келар эди. Отамни 3 ёшлигимда отиб ташлашган. Ўзим эса, Demolition Crew уюшган жиноий гуруҳида ўсганман. Айнан шу омил менга катта таъсир кўрсатган. Улғайганим сари ичимдаги қўрқувни енгиб ўтишим осонлашган. Афсуски, бу омил якунда зарарга ишлади.

лщукпщлукщлпук

Қайси мураббий Дрентени асабига теккан?!

Дэвид Мойес билан ҳеч қачон яхши алоқада бўлмаганман. Қанчалар ҳаракат қилсам ҳам, у мени пайқамаган. Доимо, ўзини олиб қочар эди. Охири чидай олмадим. Уни ҳаммани олдида баланд овозда сўкдим. Орадан йиллар ўтгач, Дэвид менинг иқтидоримни сақлаб қолмоқчи эканлигини англадим. У кучли мураббий эди. Буни жуда кеч илғадим. «Реал» абадий юрагимда қолади, бироқ «Эвертон»да ўтган кунларимни ҳеч қачон унутмайман. Футбол атмосфераси ва чемпионатнинг даражаси ҳақида соатлаб сўзлашим мумкин. Шартномам сўнггида, менга клубда кичикроқ маош эвазига қолишни таклиф қилишган эди. Буни рад этганман. Ҳозирги ҳаётий тажрибамдан келиб чиқсам, бу фаолиятимдаги энг қўпол хато бўлган экан.

оркшуоршукошроукшорук

Нимадан афсусланади?

Жуда кўп нарсаларга афсус чекаман. Айниқса, ҳеч қачон атрофимда тўғри маслаҳат берувчи инсонлар бўлмаганидан.Менда ҳамма нарса бор эди. Супер клуб билан узоқ йиллик шартнома, келажакдаги катта орзулар, беҳисоб пуллар…

Қайсарлигим сабабли барчасини тақдирга бой бериб қўйдим. Машғулотларда ҳеч қачон бор кучим билан ишламадим. Имкон бўлиши билан эски дўстларимнинг олдига йўл олдим. Ичкиликка берилиб кетдим. Ишлаб топган миллионларимни улар билан бўлмағур нарсаларга сарфладим. Оқибатда, энди Испаниянинг энг чеккасидаги кичик клубда фаолиятимни давом эттиряпман. Агар ҳаммаси ортга қайтганида, барчасига жиддий ёндашган бўлар эдим. Ёшим катта бўлгани сари, қилган ишларимда уялишни бошлаяпман. Мен бир пайтлар ер шаридаги энг иқтидорли футболчи эдим. Ҳозир мени ҳеч ким эсламайди. Буни ҳис этиб яшаш жуда оғир. Пушаймон ҳар қандай кучли шахсни ҳам тушкунликка солиб қўяди. Ўз жонимга қасд қилиш ҳақида бир неча бор ўйладим, аммо оилам бунга тўсқинлик қилди. Ҳозирда уларнинг қўллаб-қувватлаши билан яна футболга қайтдим. Ўйинлардан сўнг, аввалги энергиям йўқ эканини сезаман. Баъзан, кийиниш хонасида ўтириб йиғлайман. Қўлдан чиқарилган имкониятларим ўзимни койиман.

Ҳозир аҳволим анча яхши. Секин-аста ўзимни бахтли ҳис қилишни бошладим. Футболга қайтганим билан, аввалги Дренте бўла олмайман, бироқ руҳий босимни енгиб ўтмоқчиман. Умид қиламанки, қийинчиликлар ортда қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!