"Реал" ва ПСЖда ўйинни қойиллатолмаган футболчи "Рома"га боради

 
"Реал" жамоасида ўзини кўрсатолаган Хесе ПСЖга ўтганидан кейин ҳам ўз ўйинини топа олмади.
 
Энди бу футболчи ўз омадини Италия чемпионатида синаб кўради. "Рома" раҳбарияти испаниялик ҳужумчини йил охирига қадар 3 миллион евро эвазига ижарага олади. Агар унинг ўйини очилиб кетса, "Рома" яна 22 миллион евро тўлаб, Хесени ўз таркибида олиб қолишни режалаштирмоқда.
 
 
Хесе "Реал"дан ПСЖга айнан 25 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Бироқ, испан ҳужумчиси Францияда ўзини кўрсата олмади. Жорий мавсумда Хесе миллий чемпионатда тўққизта учрашувда атиги битта гол урди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!