Рунидан норози бўлаётган Моуриньо унга янги талаб қўйди

 
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа сардори Уэйн Рунинг кам гол ураётганидан норози бўлмоқда.
 
 
- Руни ҳужумкор ўйин кўрсатадиган жамоа ҳужумчиси сифатида кўпроқ гол уриши керак, - деди Жозе Моуриньо. - Бу бошқа ўйинчиларга ҳам тегишли. Ҳозирча Златан Иброҳимович марказий ҳужумчи сифатида ўйнаётгани боис нисбатан кўп гол урмоқда.
 
Уэйн Руни жорий мавсумда барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда атиги учта гол урди холос.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!