Шерали Жўраев: “Бухоро”га қарши ўйинлар доимо қийин кечган”

“Қизилқум” ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев “Бухоро”га қарши ўйин аввалида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Дарҳақиқат, навбатдаги турда ҳам бизни қийин ўйин кутмоқда. “Бухоро” аввалги турда “Металлург”га имкониятни бой берган бўлишига қарамай, яхши шаклланган жамоа. Бахтиёр Ашурматов яхши мутахассис ва жамоасини қай тариқа шакллантира олишни билади. Шу боисдан мазкур ўйин қийин бўлади. Шунингдек, “Бухоро” ўз майдонида тўп суради ва шу туфайли жамоа мухлисларини хурсанд қилишга интилади. “Қизилқум” ҳам бу ўйинда ғалаба қозониш учун боради ва мухлисларимизга навбатдаги ғалабани тақдим қилмоқчимиз”, - дейди Жўраев “Аср футболи” газетасига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!