“Сити” футболчини ҳибсга олишди

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Матеус Нунес ноқулай вазиятга тушиб қолди. Португалиялик футболчини Испания пойтахти Мадрид шаҳридаги тунги клублардан бирида ҳибсга олишган.

El Mundo нашрининг ёзишича, тунги клубга полиция келган. Уларни 58 ёшли фуқаро чақиртирган ва Нунес унинг телефонини ўғрилагани ҳақида арз қилган.

Нунеснинг ёнидан бегона смартфон топилган. Маълум бўлишича, телефон эгаси футболчини ҳожатхонада суратга олгани учун Нунес смартфонни олиб қўйиб, қайтиб беришни истамаган.

“Манчестер Сити” ўйинчисини полиция бошқармасига олиб келинган ва ундан кўрсатмалар олинган. Нунес гаров пули эвазига озодликка чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!