Суперлига плей-офф учрашуви. "Қўқон-1912" "Машъал"ни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди
Суперлига плей-офф учрашуви доирасида "Қўқон-1912" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди. Асосий вақт ва қўшимча бўлимлар 1:1 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса омад қўқонликларга кулиб боқди - 4:2.
Илк голни "Машъал" вакили Сергий Петров киритди. Мувозанатни тикловги голга эса қўқонликлардан Бобурбек Собиров муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Қўқон жамоаси плей-офф учрашувида зафар қучди. Энди "Қўқон-1912" Суперлига йўлланмаси учун юқори лигада 12-ўринни эгаллаган жамоа билан куч синашади.
Фикрлар