Шомуродовни кутаётган клуб Муҳаммад Салоҳ трансфери бўйича баёнот берди
Туркиянинг энг кучли клубоаридан ҳисобланган «Трабзонспор» ёзги трансферлар ойнаси олдидан таркибда жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда. Хусусан, турк манбалари бу клуб «Истанбул Башакшеҳир» тўпурари Элдор Шомуродовни ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилаётганини ёзмоқда.
Айрим манбалар «Трабзонспор» мисрлик машҳур футболчи Муҳаммад Салоҳни ҳам трансфер қилиши ҳақида маълумотлар чиқарди. Клуб президенти Эртугрул Доған «Ливерпуль»дан кетган Муҳаммад Салоҳнинг турк клубига ўтиши ҳақида тарқалаётган хабарларга изоҳ берди.
-Бу борада турли гап-сўзлар юрибди, лекин ҳеч қандай келишув йўқ. Трабзонга биз эътибор қаратишимиз керак бўлган бирор рейс режалаштирилмаган. Агар шундай режамиз бўлганида, бу ҳақда матбуот ва мухлисларга албатта расман маълум қилардик.
Салоҳни жамоасида кўришни ким истамайди? Лекин ҳозирча ҳеч қандай келишув мавжуд эмас.
Салоҳ билан музокара олиб борганмизми-йўқми, бу мавзуда гапиришни истамайман. Албатта, бундай даражадаги футболчини мухлислар ҳам, мен ҳам жамоада кўришни хоҳлаймиз. Лекин ҳозирги пайтда ҳеч қандай битим йўқ. Унинг Трабзонга келиши бўйича ҳам аниқ режа мавжуд эмас.
Клуб президенти сифатида ҳар бир сўзимга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашишим керак. Бундай даражадаги футболчиларни таклиф қилиш учун тўғри йўл тутилган модел бўлиши шарт. Ҳозир биз айнан шуни қилаяпмиз. Янги хабарлар пайдо бўлиши билан уларни дарҳол мухлисларимизга етказамиз, — дея таъкидлади Доған.
Унинг сўзларини A Spor нашри келтиради.
Шу билан бирга, «Трабзонспор» президенти клуб нега аввалроқ Арал Шимширга қизиқишини рад этгани, кейин эса футболчи билан шартнома имзоланганини ҳам тушунтирди.
- Мен «Трабзонспор» манфаатларини ҳимоя қилишга мажбурман. Арал учун 25–30 миллион евро сўрашди. Биз чиқиб, уни жуда хоҳлаяпмиз, қандай бўлса ҳам оламиз, деб айта олмасдик.
Бу — музокара жараёнининг бир қисми. Ўша пайтда клуб манфаатлари айнан шундай позицияни талаб қилган, — қўшимча қилди Доған.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Салоҳ «Галатасарай» билан музокаралар самарасиз якунлангач, «Трабзонспор»га ўтишга яқин тургани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Машҳур мураббий Шомуродовни танлади
Шомуродов келса, бу жамоа ҳужумини тўхтатиб бўлмай қолади
Тўрт баравар кўп! Ўрозовнинг хориж клубидаги маоши маълум бўлди
Шомуродовни машҳур клубда кўришмоқчи! Элдор ҳар қандай жамоани кучайтиради

Фикрлар