Машҳур мураббий Шомуродовни танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Россиянинг машҳур ТАСС агентлиги мамлакатнинг футбол юлдузлари ва машҳур мураббий Юрий Сёминга 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги энг чиройли голларни танлашни таклиф қилди.

Синди Кабрал – Кабо-Верде

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Кабо-Верде терма жамоаси ҳимоячиси Сидни Кабралнинг Аргентина дарвозасига урган голини 2026 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши голи, деб топди.

Бу голни Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дмитрий Сенников ҳам танлади. Унинг фикрича, Кабралнинг голи якка маҳорати эмас, балки жамоавий ҳамжиҳатлик билан ажралиб туради.

- Бу энг чиройли голлардан бири. Гап фақат Кабо-Верде Аргентинага гол урганида эмас, балки голгача қанча узатма амалга оширилганида ҳам. Камида ўнта узатма бўлган. Одатда бундай жамоалар тўпни узоқ ушлаб тура олмайди, аммо бу ерда жуда яхши жамоавий ўйин намоён этилди, - деди Сенников ТАСС агентлигига.

Элдор Шомуродов Ўзбекистон

Рейтингда иккинчи ўринни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго Демократик Республикаси футболчиларига қарши учрашувда (1:3) урган голи эгаллади.

Узоқ масофадан узатилган тўпдан кейин Шомуродов жарима майдонининг чап қисмида тўпни бир тегишда қабул қилиб, конголиклар дарвозабони устидан маҳорат билан ошириб юборди.

Россия миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Юрий Сёмин айнан шу голни энг яхши, деб баҳолади.

- Менга Шомуродовнинг голи жуда ёқди. Бу дид масаласи. Аслида энг яхши гол, бу жамоага ғалаба келтирадиган гол. Шомуродовнинг голи бунга олиб келмади. Кабралнинг голи ҳам ёқди, аммо менимча, ФИФА кучли бўлмаган терма жамоа вакили ҳам совринга муносиб бўлиши учун айнан уни танлаган бўлиши мумкин, - деди Сёмин ТАССга.

Микель Мерино – Испания

Россия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Александр Самедов Испания ярим ҳимоячиси Микель Меринонинг Португалияга қарши 1/8 финал учрашувидаги (1:0) голини алоҳида таъкидлади.

- Умуман олганда, бу чемпионатда ажойиб комбинациялардан кейин урилган голлар кўп  бўлди. Менга айнан шундай голлар ёқади. Испаниянинг Португалияга қарши ўйинида Мерино урган гол жуда ёқди. Узатма ҳам энг юқори даражада эди. Менга энг кўп шу гол маъқул бўлди, - деди Самедов.

Ферран Торрес Испания

ЦСКА таркибида СССР чемпиони бўлган Валерий Масалитин энг яхши гол сифатида Испания ҳужумчиси Ферран Торреснинг жаҳон чемпионати финалида Аргентинага қарши ўйинда (1:0) урган голини танлади.

- Кимдир дриблингдан кейинги голларни яхши кўради, кимдир узоқ масофадан урилган голларни. Торрес эса финалда ягона голни урди ва айнан шу гол Испанияни жаҳон чемпиони қилди. Ўша вазиятда аргентиналиклар бўш ҳудудни ёпа олмади, Торрес эса ўша ерга чиқиб, аниқ зарба берди. Бир қарашда унчалик ғайриоддий эмас, аммо аҳамияти жиҳатидан жуда катта гол бўлди. Мен собиқ ҳужумчи сифатида тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган ҳар қандай голни қадрлайман. Чиройли бўлмаган гол урсам ҳам, жамоам ғалаба қозонса, шунинг ўзи етарли, - деди Масалитин.

Ҳарри Кейн – Англия

Россия миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Дмитрий Буликиннинг фикрича, ўтган жаҳон чемпионатида жуда кўп чиройли голлар урилди. Шу билан бирга, у Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг маҳоратини алоҳида эътироф этди. Кейн мундиалда 7 та ўйинда 6 та гол урди.

- Ҳар учинчи гол техник ижро ёки комбинация нуқтаи назаридан чиройли чиққан деб айтиш мумкин. Айниқса, Кейн каби юқори индивидуал маҳоратига эга ҳужумчиларнинг ўйинидан завқланиш мумкин эди, - деди Буликин ТАСС журналистларига.

Шомуродовни кутаётган клуб Муҳаммад Салоҳ трансфери бўйича баёнот берди

Шомуродов келса, бу жамоа ҳужумини тўхтатиб бўлмай қолади

Тўрт баравар кўп! Ўрозовнинг хориж клубидаги маоши маълум бўлди

Шомуродовни машҳур клубда кўришмоқчи! Элдор ҳар қандай жамоани кучайтиради

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!