Тезкор хабар: Бош мураббий Пайетни
Ads
 

Франция терма жамоаси ва "Вест Хэм" клуби етакчи плеймейкери Димитри Пайет асосий таркиб билан машғулот ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Бош мураббийи Славен Билич ярим ҳимоячининг жамоага бўлган муносабати учун жазолади.

- Димитри жамоага бўлган муносабатини ўзгартирмас экан унга бу ерда жой йўқ, - деди Славен Билич. - Биз уни бошқа жамоага қўйиб ҳам юбормаймиз. Аминманки, у ўзини ўнглаб олади ва жамоа уни қўллаб-қувватлаганидек, келиб ишини давом эттиради.

Кўп жамоалар Пайетни ўз таркибида кўришни истамоқда. Франциялик футболчи "Вест Хэм" билан шартномани узайтирган бўлса-да, клубни тарк этишни истамоқда.

SPORTS.uz