Тезкор хабар: Эктор Купер "Бунёдкор" - "Бухоро" баҳсини майдондан кузатмоқда

Pepsi Суперлиганинг 2-босқич 1-тури доирасида Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби "Бухоро"ни қабул қилмоқда. 

Ушбу ўйиннинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер бевосита стадиондан туриб кузатмоқда.

Қайд этиш лозим, олдинроқ аргентиналик мутахассиснинг "Навбаҳор" - "Пахтакор" баҳсини кузатиши мумкинлиги маълум қилинганди. Аммо, Купер Намангандаги баҳсга ташриф буюрмаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!