“Торино” Стефан Эль-Шааравига номзодлик қилмоқда

 

Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Стефан Эль-Шаарави фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 25 ёшлик форварга “Торино” клуби қизиқиш билдирмоқда. Туринликлар Эль-Шаарави учун римликларга 10-12 миллион евро беришга тайёрлар.

Маълумот ўрнида, Эль-Шаарави бу мавсум Италия чемпионатида 24 ўйинда майдонга тушган ва 4 та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!