“Тоттенхэм” Дайерни қўйиб юбормоқчи эмас


“Тоттенхэм” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Эрик Дайерни қўйиб юбормоқчи эмас.

Аввалроқ ушбу футболчига “МЮ”дан жиддий қизиқиш бўлганлиги ҳамда, Дайер учун 40 млн фунт беришга тайёрлиги маълум қилинган эди. Шунингдек, Дайернинг ўзи омадини бошқа жамоада синаб кўрмоқчи.

Бироқ 23 ёшли ўйинчи яқин вақтлар ичида жамоани тарк этмайди. Дайер 2014 йили Лиссабоннинг “Спортинг” клубидан “Тоттенхэм” сафига келиб қўшилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!