"Уфа"ни 4 легионер тарк этди. Улар орасида Остон Ўрунов ҳам борми?

"Уфа" клуби бош директори Шамиль Газизов жамоадаги 4 нафар легионер чемпионат тўхтатилганида Россияни тарк этишганини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

- Ҳозир "Уфа"да хорижлик 3 та футболчи бор. Улар Карп, Тилль ва Ўрунов. Яна 4 та легионер жамоани тарк этди. Агар чемпионат бошланиб, кетганларнинг Россияга қайтиши муаммо бўлса, бошқа футболчилар билан мавсумни давом эттирамиз. Бу борада муаммо йўқ, - деди Газизов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!