“Braga”dagi Xasanov “Portu”ga supergol urdi

  • 31.07.2026 15:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Португалиянинг “Брага” клуби тизимидаги 23 ёшгача бўлган жамоа билан шартнома имзолаган ўзбек футболчилари – Садриддин Ҳасанов ва Сайфиддин Содиқов янги мавсумга пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Иқтидорли ҳужумкор футболчимиз Садриддин Ҳасанов тайёргарлик жараёнидаёқ ўз салоҳиятини намоён эта бошлади.

“Брага U-23” футболчилари тайёргарлик босқичи жараёнида “Порту” клубининг ёш футболчилари билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ушбу баҳсда Садриддин Ҳасанов узоқ масофадан жарима зарбасини тўғри дарвозага йўллаб, тўпни тўрни аниқ туширди.

Учрашув якунигача “Брага” вакиллари яна икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ҳасанов ҳисобни очган учрашувда Сайфиддин Содиқов кичик жароҳати борлиги туфайли иштирок этмади.

Ёш легионерларимиз янги мавсумни “Фаренсе U-23” жамоасига қарши ўтказиладиган расмий учрашув билан бошлайди. Бу баҳс 11 август куни бўлиб ўтади.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Сайфиддин Содиқов мавсум бошлангунга қадар саломатлиги тиклаб сафга қайтишга улгуради.

Sports.uz сайти журналисти Ойбек Юлдошевнинг “Брага” клуби “Бунёдкор” академиясидан етишиб чиққан Садриддин Ҳасанов билан беш йиллик шартнома тузгани ва ёш ҳужумчининг трансфери учун 250 минг евро тўлагани маълум қилган эди.

“Ahmedov FC” тарбияланувчиси Сайфиддин Содиқов ҳам “Брага” сафига ўтди ва шу тариқа Европа майдонига йўл олди. Содиқов ҳам португалияликлар билан беш йиллик шартнома имзолаган. Унинг трансфер қиймати 300 минг евро этиб белгилангани қайд этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ҳасанов ва Содиқов Ўзбекистон U-17 ёшлар терма жамоаси таркибида 2025 йилги Осиё кубогида зафар қучган эди. Саудия Арабистонида ўтган мусобақада Ўзбекистон финалда мезбон жамоани 2:0 ҳисобида мағлуб этган.

Ўша учрашувда икки киши кам бўлиб ўйнаган терма жамоамиз қаҳрамонлик кўрсатган эди. Ҳал қилувчи баҳсда Ҳасанов гол урган ва бутун турнирнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилган.

Содиқов эса жамоанинг энг яхши ассистент футболчиси сифатида ажралиб чиққан. Шунингдек, улар 2025 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам муваффақиятли иштирок этган.

Клуб даражасида Садриддин Ҳасанов бунга қадар Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси шарафини ҳимоя қилган бўлса, Сайфиддин Содиқов “Андижон” таркибида ижара асосида ўйнаб келаётган эди.

Ана холос! Мареска қўл остида Ҳусановнинг роли ўзгаради!

Испаниялик мураббий ўзбек футболчиси трансферини тасдиқлади

Премьер-лига! Ўрозовнинг трансфери ҳал бўлди

Шомуродовни машҳур клубда кўришмоқчи! Элдор ҳар қандай жамоани кучайтиради

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!