"Валенсия" захирада зериккан ҳужумчини олади

"Валенсия" бош мураббийи Чезаре Пранделли жамоага Италия терма жамоаси ҳужумчиси Симоне Дзадзани олиб келмоқчи. 

Асли "Ювентус"га тегишли бўлган футболчи ижара асосида "Вест Хэм"га ўтганди. Бироқ Англия чемпионати 25 ёшли футболчига оғирлик қилди ва у ўзини кўрсата олгани йўқ. Дзадза АПЛда еттита учрашувда майдонга тушиб, бирорта гол ура олмади. 

Ушбу футболчига "Валенсия"дан ташқари "Наполи" ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!