WEF selection турнирида ўзбекистонлик уч нафар спортчи ғалаба қозонди

  • 9 февраль, 2020, 12:59
  • 0
  • MMA

1 февраль куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида WEF selection турнири бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик тўрт нафар спортчи октагонга кўтарилди. Мансур Тугизбоев шогирдлари ҳисобланувчи ушбу юртдошларимизнинг уч нафари ғалаба қозонишга эришдилар. Жумладан, 71 кг вазн тоифасида ўз жангларини ўтказадиган Исломбек Муродбоев мезбонлар вакили Кутман Асековни мағлуб этган бўлса, 77 кг да жаҳонгир Ёрқулов яна бир мезбонлар вакили Талбоншо Асоев устидан зафар қучди. 57 кг да юртимиз шарафини ҳимоя қилган яна бир вакилимиз Маматжон Ёрқулов ҳам қирғизистонлик Иззатбек Султанбековни мағлубиятга учрата олди. Афсуски, 57 кгда яна бир вакилимиз Жалолиддин Қудратов имкониятни бой бериб қўйди. 

photo_2020-02-02_00-08-41 (2)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!