Ханчжоу-2022: Боксчиларимизга Париж-2024 йўлланмаларини тақдим қилиши кутилаётган “Hangzhou Gymnasium” аренаси (видео)
Бўлажак Осиё ўйинларида кўплаб мухлисларнинг нигоҳи бокс беллашувларига қаратилиши шубҳасиз.
Боиси, унда ҳамюртларимиз нафақат мусобақа медаллари, балки Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари лицензиялари учун ҳам жанг қилишади. Мазкур жангларга “Hangzhou Gymnasium” аренаси мезбонлик қилади.
Ушбу объект 1966 йил қурилган бўлиб, 5136 мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Аренада “Zhejiang Lions” баскетбол клуби Хитой чемпионатидаги уй учрашувларини ўтказади. Осиё ўйинлари вақтида боксчиларнинг машғулот зали ҳам айнан ушбу иншоот ичида бўлади.
Фикрлар