Ян Блахович: "Ҳамма Анкалаев – Перейра тўқнашуви нима учун ҳалигача бўлиб ўтмаганига ҳайрон"
Ярим оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ян Блахович амалдаги чемпион Алекс Перрейра (19-1-1-1 N/C) ва Магомед Анкалаев (12-2) жанги ҳақида гапирди.
“Ҳамма Анкалаев – Перейра тўқнашуви нима учун ҳалигача бўлиб ўтмаганига ҳайрон. Бу борада аллақачон турли миш-мишлар мавжуд. Уларда Перейрадан хавотир борлиги, унинг мағлубиятидан қўрқишаётгани айтилган. Билмадим. Менимча, Магомед Алексга қарши кураш олиб бориши керак. У бунга лойиқ", - деди Блахович "Home of Fight" нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Анкалаев охирги жангида Александр Ракични ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этган. "Поатан" эса Халил Раунтрини 4-раундда техник нокаутга учратган.
Фикрлар