Янги йилда Ўзбекистонни қандай катта мусобақалар кутмоқда?

TIGGO 2 PRO

2024 йил мамлакатимиз спортчилари учун комплекс спорт мусобақаларига бой бўлди. Шу билан бирга, қўлга киритилган натижаларнинг салмоқлилиги ҳам алоҳида аҳамият касб этди.

Айниқса, “Осиё болалари” ўйинлари, МДҲ ўйинлари ва албатта “Париж-2024” Олимпия ва Паралимпия ўйинларидаги натижалар ўзбек спортининг куч-қудратини намойиш этди, десак муболаға бўлмайди.

Хўш, 2025 йил давомида нечта комплекс спорт мусобақалари ташкил этилади? Юртимиз спортчилари айнан қайси комплекс мусобақаларда ватанимиз шарафини ҳимоя қилади?

Таъкидлаш жоизки, янги йилнинг илк комплекс мусобақаси Италиянинг Турин шаҳрида ташкил этилади. Талаба-спортчилар ўртасидаги Бутунжаҳон қишки Универсиада ўйинлари жорий йилнинг 13-23 январь кунлари бўлиб ўтади. Унда 43 та давлат спортчилари иштирок этиши тасдиқланган.

Жорий йил давомида энг йирик 9 та комплекс спорт мусобақалари ўтказилса, мамлакатимиз спортчилари 7 тасида иштирок этиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистон спортчиларининг илк комплекс мусобақаси 7-14 февраль кунлари Хитойнинг Харбин шаҳрида ўтиши кутилаётган IX қишки Осиё ўйинлари бўлади, – дейди Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Санъат Ғуломназаров.

Айтиш лозим, мамлакатимиз спортчилари қишки Осиё ўйинларидан кейин Германияда ёзги Бутунжаҳон Универсиада ўйинлари, Озарбайжонда бўладиган III МДҲ ўйинлари, Хитой мезбонлигидаги “Бутунжаҳон ўйинлари”, Саудия Арабистонида Ислом давлатлари бирдамлиги ўйинлари, Москвада ташкил этиладиган “Дўстлик” ўйинлари ҳамда ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинларида қатнашиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!