1-3 март кунлдари дзюдо бўйича Тошкент "Катта Дубулға" турнири бўлиб ўтади

Аввал хабар берганимиздек, 1-3-март кунлари Тошкент дзюдо бўйича навбатдаги “Катта Дубулға” турнирига мезбонлик қилади. Айни кунларда мазкур мусобақага қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Кеча Ўзбекистон дзюдо федерацияси расмийлари ҳамда ташкилий қўмита аъзолари беллашувларга мезбонлик қиладиган муҳташам “Ҳумо” аренада бўлишди. Арена ҳолати ва манзилда қилиниши зарур бўлган ишларни кўздан кечиришди. Спорт саройида нафақат беллашувлар балки, дзюдочиларнинг тайёргарлик кўриши учун мўлжалланган катта машғулот зали, ҳакамлар ва мураббийлар учун махсус жой, ОАВ ходимлари учун шароит яратиш, меҳмонхоналарни жойлаштириш масалалари каби бир қанча йўналишларда ташкилий ишлар муҳокама қилинди. Ҳар бир ходимга ўзи масъул бўлган ишга сидқидилдан ёндашиши таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!