1 киши кам бўлиб қолган "Арсенал" ўз уйида "Саутгемптон" билан дуранг ўйнади
Англия Премьер-лигаси 13-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Саутгемптон" учрашуви ўз нихоясига етди. Ўйин 1-1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Голларга Тэо Уолкотт ва Пьер-Эмерик Обамеянглар муаллифлик қилишди. 62-дақиқада "Арсенал" футболчиси Габриэль 2-сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этганига қарамай, жамоа мувозанатни сақлаб қола олди ва 1 очкони қўлга киритди.
- 90+5'
Учрашув якунланди! "Арсенал" 1 киши кам бўлиб қолганига қарамай, 1 очкони қўлга киритишга муваффақ бўлди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90'
Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 87'
"Арсенал" бир амаллаб "Саутгемптон"нинг прессингидан чиқиб кетди. Ҳужум ўта кескинлашганди.
- 85'
"Арсенал"да ўзгариш: Пепе ўрнига Седрик Соареш майдонга тушди.
- 84'
"Саутгемптон" ҳужумда яхши ўйин намойиш этмоқда.
- 82'
Денни Ингз сариқ карточка билан жазоланди.
- 77'
Денни Ингз 3 дақиқа ичида 2 марта зарба беришга муваффақ бўлди, бирини ҳимоячи, яна бирини дарвозабон бартараф этди.
- 72'
"Саутгемптон" бурчак тўпидан натижа чиқара олмади. Муваффақиятсиз уриниш.
- 70'
"Арсенал" бурчак тўпи тепади.
- 67'
2 дақиқа ўтиб "Арсенал" 2-ўзгаришни ҳам майдонга туширди: Себальос майдонни тарк этди ва ўрнига Уиллок майдонга тушди.
- 65'
Микель Артета ҳам илк ўзгаришни амалга оширди: Нкетиа ўрнига майдонга Давид Луис тушди.
- 64'
"Саутгемптон" мураббийи Ральф Хасенхюттль 2 ўзгаришни амалга оширди: Армстронг ва Уолкотт ўрнига майдонга Редмонд ва Женепо майдонга тушди.
- 63'
"Арсенал" ҳимоячиси Габриэль фоли учун сариқ карточка олди. Бу у учун ушбу ўйиндаги 2-карточка бўлганлиги боис ҳакам унга қизил карточка кўрсатди ва уни майдондан четлатди.
- 62'
Николас Пепе бурчак тўпини амалга оширди. Жанубликлар ишонч билан ҳимояланишда давом этмоқда.
- 61'
Букайо Саканинг жарима майдонига узатган тўпига ҳаммадан биринчи Алекс Макарти чиқиб келди.
- 60'
Ўйин бошқаруви "Арсенал"да.
- 59'
Уорд-Проуз бурчак тўпи тепди. Ҳимоячилар қийин вазиятдан амаллаб чиқиб кетишди.
- 58'
Бош ҳакам Пол Тирни "тўпчилар" ҳимоячиси Габриэльга сариқ карточка кўрсатди.
- 57'
Обамеянг жарима мйдони ичига ажойиб кросс амалга оширди, тўп эса ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди.
- 55'
Пьер-Эмерик Обамеянг офсайдда қолиб кетди.
- 52'
ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Мезбонлар ҳисобни тенглаштирди! Нкетианинг ажойиб узатмасини Обамеянг дарвозага жойлаб қўйди! 1-1!
- 50'
Қисқа-қисқа ва узун-узун паслар "Арсенал" футболчилари томонидан мунтазам равишда амалга оширилмоқда, "тўпчилар" ўйинни назорат қилишга интилмоқда.
- 48'
Моҳамед Элнени ўз майдонидан туриб иккинчи ярим майдонга тўпни узатди, бироқ ҳеч ким тўпга эга чиқолмади.
- 46'
2-таймга старт берилди.
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+3'
1-тайм якунланди, Пол Тирни ҳуштак чалиб, жамоаларни танаффусга чорлади.
- 45'
1-бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 45'
Себальос сариқ карточка олди.
- 44'
Стюарт Армстронг бирга бир вазиятга чиқиши мумкин эди, бироқ ҳимоячи чаққонлик қилди.
- 40'
Мейиланд-Найлз ажойиб зарба берди, Алекс Макарти тўпни чиройли ушлаб қолди.
- 39'
"Арсенал" бурчак тўпи ижро этди, бироқ муваффақиятсиз.
- 38'
Дани Себальос жарима майдони ичига ажойиб тарзда кириб борди, ва зарба беришга ҳаракат қилди, бироқ ҳакам қўл билан ўйин бўлди деб ҳисоблади ва ўйинни тўхтатди.
- 35'
Бу пас бутун майдонни босиб ўтиб ҳеч кимга насиб қилмади. Пепенинг зарбаси кучли чиқди.
- 34'
Райан Бертран қўпол подкати учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 32'
Райан Бертран ажойиб рейд намойиш этиб, тўпни жарима майдони ичидаги шерикларига узатиб берди. Ҳимоячилардан бири эса боши билан тўпни узоқлаштириб вазиятнинг хавфини пасайтирди.
- 30'
Денни Ингз ўзини босиб олиши зарур. У ҳакам билан тортишиб қолди ва майдон марказида тортишишда давом этмоқда.
- 29'
Николас Пепе жарима майдони чизиғи устидан кучли зарба беришга муваффақ бўлди, ҳимоячилардан бири эса кутилмаганда тўпнинг йўлидан чиқиб жамоасини голдан қутқариб олди!
- 26'
"Саутгемптон" футболчиси Ян Беднарек кераксиз жойда қўполлик ишлатиб, сариқ карточка ишлаб олди.
- 24'
Жеймс Уорд-Проуз бурчак зарбасини ижро этди, бироқ ҳимоячилар вазиятни бартараф этди.
- 23'
Киран Тирни жамоадошига тўпни қанотдан етказиб берди, Пепе эса тўпни назорат қила олмади.
- 21'
"Арсенал" футболчилари тўпни назорат қилмоқда. Яхши прессинг қўлланмоқда.
- 18'
ГООООООООООООООЛЛЛ!!! "Саутгемптон" ҳисобни очди! Тэо Уолкотт жарима майдони чизиғи устида тўпни қабул қилиб олди ва деярли бўшаб қолган дарвозани ишғол қилди! 0-1!
- 17'
Букайо Сака чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига ҳаволатиб узатди, бироқ дарвозабон тўпга ҳаммадан аввал чиқиб келди ва вазиятни бартараф этди.
- 14'
Че Адамс тўпга ўта қўпол тарзда чиқиб келди, ҳакам ҳуштак чалиб жарима зарбаси белгилади.
- 11'
Букайо Сака ҳимояда жонбозлик кўрсатиб, жамоасига фойда келтирди.
- 9'
Бу фоли учун унга қизил карточка ҳам кўрсатилиши мумкин эди, бироқ Пол Тирни Себальосни оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
- 7'
Райан Бертран жарима майдони ташқарисидан туриб Лено дарвозасига зарба йўллади, бироқ тўп анча юқорилаб кетди.
- 5'
Киран Тирни ўз майдонидан туриб рақиб майдонига узун пас амалга оширди, бироқ унга ҳужумни давом эттирадиган шерик топилмади.
- 3'
"Арсенал" футболчилари бир-бирига пас беришда бехато ўйнашмоқда, "Саутгемптон" тўпни эгаллаб олишга анчайин қийналмоқда.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Англия Премьер-лигаси мадҳияси янгради.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-Лигаси 13-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Саутгемптон" учрашувини сайтимиз орқали матнли трансляцияда томоша қилишингиз мумкин. Учрашувни сиз билан Абдулла Маннонов кузатиб боради.
Фикрлар