1 ойдан ортиқ вақт кортга чиқмаган Даниил Медведев ҳамон ATP рейтингини бошқармоқда (фото)
ATP теннисчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, кучли ўнликда биттагина ўзгариш кузатилган. Испаниялик Карлос Алькарас 1 поғона юқорилаб, фаолиятида илк бор топ-5га киришга муваффақ бўлди. Қолган ўринларда янгилик йўқ.
Бундан ташқари, рўйхат пешқадами Даниил Медведев кетма-кет ўнинчи ҳафта сайёрамизнинг расман энг кучли ракетка устаси мақомини ўзида сақлаб қолди. Бу орқали у россияликлар орасида буни уддалаган илк теннисчига айланди. Унинг энг яқин таъқибчиси Марат Сафин 9 ҳафта биринчи поғонада борганди.
26 ёшли Медведев сўнгги бор Мальоркадаги турнир чорак финалида Роберто Баутиста Агутга қарши кортга чиққанди. Баҳс 23 июнь куни ўтказилган.
Қуйида рейтингдаги энг кучли 10 нафар ракетка устаси билан танишиш имкониятига эгасиз.
Фикрлар