Асосий мазмунга ўтиш

10-турда энг кўп мухлис Водий дербисига ташриф буюрди

Shahzod
Изоҳлар: 4

25-26 май кунлари Сoca-Cola Cуперлигада 10-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Тур доирасидан ўрин олган 7 беллашувни жами 54 284 нафар мухлис бевосита стадиондан туриб кузатиб борди. Бу ҳар бир ўйинга 7 754 нафар мухлис деганидир.

Наманган шаҳрида кечган "Навбаҳор" - "Андижон" (1:1) баҳси турнинг энг кўп томошабин тўплаган ўйинига айланди – 12 900 мухлис.

5661558813521

Шунингдек Қаршида кечган "Насаф" - "Локомотив" (0:1) қарама-қаршилигини ҳам 9 мингдан зиёд томошабин кузатиб борди.

3851558892996

Жиззахда бўлиб ўтган "Сўғдиёна" - "Бухоро" (2:0) баҳси эса бу турда мухлис тўплаш борасида сўнгги ўринни эгаллади. Мазкур ўйинни томоша қилиш учун "Сўғдиёна" стадионига 3 543 нафар мухлис ташриф буюрди холос. 

"Навбаҳор" - "Андижон" 1:1. 12900 томошабин

"Насаф" - "Локомотив" 0:1. 9810 томошабин

"Динамо" - "Қизилқум" 2:2. 8900 томошабин

"Пахтакор" - АГМК 4:1. 6768 томошабин

"Сурхон" - "Қўқон-1912" 2:1. 6542 томошабин

"Металлург" - "Бунёдкор" 0:2. 5821 томошабин

"Сўғдиёна" - "Бухоро" 2:0. 3543 томошабин

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ