 
                11-турнинг сўнгги ўйинида "Насаф" катта қийинчилик эвазига "Қўқон-1912"ни енгди
Ўзбекистон Суперлигаси 11-туридан ўрин олган сўнгги ўйин ниҳоясига етди. Унда "Насаф" "Қўқон-1912" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, учрашувнинг 32-сониясида Ҳусайин Норчаев ҳисобни очди. Кейинчалик, унга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида белгиланган пенальтини Марко Станоевич аниқ амалга оширди. 75-дақиқада Шоҳназар Норбеков ҳисобни қисқартирди.
Шу тариқа, очколари сонини 17 тага етказиб олган "аждарлар" 4-ўринга кўтарилиб олди. "Қўқон-1912" 15 очко билан 7-поғонани банд этган.
- 90+8' Учрашув якунланди. "Насаф" меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритди. 
- 90+6' Ойбек Бозоров ва Хусайн Норчаев ўрнига Муродбек Раҳматов ҳамда Муҳриддин Зоиров ўйинга қўшилди. 
- 90+5'Сўнгги дақиқаларни Ашурматов шогирдлари олдинги чизиқда ўтказмоқда. Аммо "Насаф" бўш келмаяпти. 
- 90+3'Мурод Холмуҳаммедовнинг кучли зарбасидан кейин тўп ҳимоячилардан ўтмади. 
- 90+1' Жарима майдони остонасида Алиқулов Собиржоновга нисбатан қоида бузди. Ҳакам уни огоҳлантирди. "Қўқон-1912"да ажойиб имконият. 
- 90' Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди. 
- 89'Сўнгги дақиқаларни қўқонликлар нисбатан фаолроқ ўтказмоқда. Ҳисоб уларни қониқтирмайди. 
- 87'Футболчилар ўзаро тортишиб кетди. Вазиятга ҳакам аралашди. 
- 85'"Аждарлар" жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди. 
- 83'Тўхталишдан кейин қаршиликлар бироз фаолроқ кўринмоқда. 
- 81' Жароҳат олган Эргашев шифохонага олиб кетилди. Абдувоҳир Неъматов унинг ўрнига ўйинни давом эттиради. 
- 79'Яхши янгилик! Умиджон Эргашев ўзига келди. Аммо у ўйинни давом эттира олмайди. 
- 77' Гол урилган вазиятда Норбеков ва Эргашев ўзаро тўқнашиб кетди. Тез ёрдам машинаси майдонга тушиб келди. 
- 75' ГООООООООООЛ! "Қўқон-1912" ҳисобни қисқартирди! Қулай позицияга чиқиб борган Норбеков дарвозани ишғол этди. 
- 74' Бамба қўполлик ишлатган Шокир Йўлдошевга тиббий ёрдам кўрсатилди. 
- 73'Якуба Бамба ҳужумда қўполлик ишлатди. Ҳакам ўйинни тўхтатди. 
- 71' Андрей Сидоров майдонга тушди. У Муҳаммаданас Ҳасановни алмаштирди. 
- 69'Ҳакам футболчиларга салқинланиб олиш имкониятини берди. "Cooling break" 
- 67'"Аждарлар" тўп назоратини қўлга олиш орқали рақиб шаштини тушуришга уринмоқда. 
- 65'Марко Станоевичнинг жаримадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди. 
- 63' "Насаф" сафида иккита ўзгариш: Суҳроб Нуруллоев ҳамда Шоҳмалик Комиловлар ўрнига Дилшод Саитов ва Шокир Юлдошев майдонга тушди. 
- 61' Эшмуродов ва Собиржонов ўзаро тўқнашиб кетди. Ҳар икки футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 59'Иккинчи 45 дақиқаликни қўқонликлар катта устунлик билан ўтказмоқда. 
- 57'Марко Станоевичнинг кучли зарбасидан кейин тўп бироз ноаниқ кетди. 
- 55' Умиджон Эргашев огоҳлантирилди. 
- 54'Якуба Бамбанинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди. 
- 53' Қўқонликлар бурчак зарбасидан кейин ўта хавфли вазият яратди. Аммо Бамбанинг яқин масофадан берган зарбасини ҳимоячилар қайтарди. 
- 51'Зокир Қодиров пенальти йўқлигини маълум қилди. 
- 50'Жарима майдони ичида Бамба йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди. Қодиров ВАРдан ёрдам олиши мумкин. 
- 49'Норбековнинг бу сафарги зарбаси ҳам хавфли чиқди. Аммо ноаниқ. 
- 47'Шоҳназар Норбековнинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди. 
- 46' Иккинчи тайм бошланди! 
- 46'Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз. 
- 45+4' Танаффус! 
- 45+2'Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми ноаниқ пас сабабли охирига етмай қолди. 
- 45' Биринчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди. 
- 44'Суҳроб Нуриллоевнинг кучли зарбасидан кейин тўп тўсиндан қайтди. 
- 42'Бугун қаршиликлар рақибга деярли имконият қолдирмаяпти. Одатда, "Қўқон-1912" бундан кучлироқ ўйин кўрсатарди. 
- 40'Голдан кейин руҳис устунликка эга бўлган "ажлдарлар" тўпни ўзларида ушлаб турибди. 
- 38' ГОООООООООООЛ! "Насаф" иккинчи голни киритди. Нуқта қаршисига келган Марко Станоевич ўзидан ўнг томонга зарба йўллаб дарвозабонни ожиз қолдирди. 
- 37' Жарима майдони ичида Норчаевга нисбатан қоида бузган Холмуҳаммедов огоҳлантирилди. 
- 36' Видеотакрорларни ўз кўзи билан кўрган Қодиров пенальти белгилади. 
- 35'Ҳакам ВАРга мурожаат қилди. "Қўқон-1912" дарвозаси томон пенальти белгиланиши мумкин. 
- 33'Бекмуродовнинг зарбасига аниқлик етишмади. 
- 31' Сардор Азимов ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Асад Собиржонов майдонга тушди. 
- 29' Жарима майдони ичида Умид Эргашев рақиби билан тўқнашиб кетди. Сардор Азимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 27'Зокир Қодиров футболчиларга салқинланиб олиш имкониятини тақдим этди. 
- 26'Жарима майдонига оширилган тўпга Норбеков зарба йўллай олмади. 
- 23' Эргашев ва Ҳасанов ўзаро тўқнашиб кетди. Футболчиларга шифокорлар ёрдами керак. 
- 21' Норчаев дарвозабондан қайтган тўпга зарба бериб гол урди. Аммо офсайд туфайли гол инобатга олинмади. 
- 20' Бозоровнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. 
- 18'Ҳусниддин Алиқулов ҳаволатиб оширилган тўпни қайтариб юборди. 
- 16'Марко Станоевичнинг қанотдан берган пасига мезбонлар футболчиси эга чиқди. 
- 14' Рақибини техника эвазига ортда қолдирган Бозоровнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди. 
- 12'"Насаф"нинг хавфли тус олаётган ҳужумини тажрибали Мерзляков тўхтатишга муваффақ бўлди. 
- 10' Маликжоновнинг зарбасидан кейин Умиджон Эргашев тўпни ушлаб олди. 
- 10'Бурчакдан жарима майдонига оширилган тўпни Станоевич жарима майдонидан узоқлаштирди. 
- 9' Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда рақиби билан тўқнашиб кетган Эшмуродовга тиббий ёрдам кўрсатилди. 
- 7'Жамоаларнинг иштиёқи юқори. Ўйин шиддатли темпда кечмоқда. 
- 5'Мезбонлар тўпни ўзларида ушлаб турибди. 
- 3'Қўқонликлар жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди. 
- 1' ГООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди! Бозоровнинг узатмасидан кейин қулай вазиятга чиқиб борган Норчаев аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол этди. 
- 1' Ўйин бошланди! 
- 0'Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр! 



Фикрлар