120 дақиқа ўйин, 9 та гол ва драматик якун: Анчелотти Моуриньони таслим этди!

Англия Кубоги 5-раундидан ўрин олган "Эвертон" - "Тоттенхэм" баҳси ўз ниҳоясига етди. Асосий вақтда ғолиб аниқланмагач, ўйин "экстра-таймлар" орқали давом эттирилди. 97-дақиқада "Эвертон" футболчиси Бернард рақиб хатосидан унумли фойдаланиб дарвозани ишғол қилди ҳамда жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди!

Шунингдек, учрашувнинг асосий вақтидаги голларга "Эвертон" сафида Доминик Кальверт-Льюин, Гильфи Сигурдссон ҳамда Ришарлисон (дубль) муаллифлик қилди. "Шпорлар"нинг 4 голи эса Давинсон Санчес (дубль), Эрик Ламела ҳамда Харри Кейнлар номига ёзилди.

Шу тариқа, Карло Анчелотти шогирдлари чорак финалга йўл олишди. Уларнинг кейинги босқичда қайси жамоа билан тўқнаш келиши эса эртага маълум бўлади.

  • 120+2'

    Учрашув якунланди! "Эвертон" драматик кечган баҳсда Моуриньонинг "Тоттенхэм"ини таслим этди! Матнли трансляцияда сиз билан Абдулла Маннонов бирга бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 120+1'

    Бурчак зарбалари статистикаси: 2:16!

  • 120+'

    1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 120'

    Бурчак тўпидан сўнг палапартиш вазият юзага келди, ҳимоячилар бир амаллаб вазиятдан чиқиб кетишди!

  • 120'

    "Тоттенхэм"да сўнгги имконият! Бурчак тўпи ижро этилади. Тўп олдида Сон!

  • 119'

    "Тоттенхэм" шундай вазиятни қўлдан чиқарди! Бош билан берилган сўнгги зарба дарвоза тўсинининг сантиметрлар юқориcидан ўтиб кетди!

  • 116'

    Сон Хёнг Мин бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 114'

    Харри Кейн дарвозадан 19 метр узоқликдан туриб зарба берди! Тўп устунга тегди!

  • 111'

    Хёйбьергнинг узатмаси ҳимоячилар томонидан эгаллаб олинди ва узоқлаштириб юборилди.

  • 109'

    Сигурдссоннинг узатмасидан сўнг Майкл Кин тўпни боши билан дарвозага тўғирлади, тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди!

  • 108'

    Люка Динь ўрнига Мейсон Холгейт ўйинга кўшилди.

  • 107'

    Кейн жарима майдони ичига ёриб кирди ва дарвозага зарба берди! Бироқ тўп рикошет туфайли йўналишини ўзгартирди ва юқорилаб кетди.

  • 106'

    2-қўшимча бўлим бошланди!

  • 105+3'

    Биринчи "экстра-тайм" тугади. Кичик танаффус.

  • 105+2'

    Гильфи Сигурдссоннинг жарима майдони ташқарисидан туриб берган зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

  • 105+'

    Илк "экстра-тайм"га 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 104'

    Сон Хёнг Мин такрорий бурчак тўпини ижро этади.

  • 104'

    Сон бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар фаоллик кўрсатиб, тўпни яна чиқариб юборишди.

  • 101'

    Қўполлиги учун Харри Уинкс сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 100'

    "Тоттенхэм" бурчак тўпи ишлаб олди. Сон тўп олдида.

  • 99'

    Мэтт Доэрти ўрнига Мусса Сиссоко майдонга тушди.

  • 98'

    "Шпорлар"да ўзгариш: Эрик Ламела ўрнига Карлос Винисиус ўйинга қўшилди.

  • 97'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!!! "Эвертон" 5-голни ҳам уришга муваффақ бўлди! Фантастика! Бернард рақиб хатосидан унумли фойдаланди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! 5-4!

  • 96'

    Кейн ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин эди! Бироқ бироз тажриба етишмади! Дарвозабондан сейв.

  • 95'

    Харри Кейннинг узун узатмасига эга чиқувчи шерик топилмади.

  • 93'

    "Эвертон" футболчиларидан бири жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди! Ҳакам пенальти белгилаши мумкин эди, бироқ ўйин давом этмоқда!

  • 91'

    "Тоттенхэм"да ўзгариш: Танги Ндомбеле ўрнига Гарри Уинкс ўйинга қўшилди.

  • 91'

    1-"экстра-тайм" бошланди!

  • 90'

    Футболчилар ўйинни давом эттиришга тайёр.

  • 90+7'

    Учрашув асосий вақти якунланди! Ғолиб 90 дақиқа ичида аниқланмади! Бироз танаффусдан сўнг "экстра-таймлар"ни бошлаб оламиз.

  • 90+6'

    Сон Хёнг Миннинг бурчак зарбасидан сўнг хавфли вазият юзага келмади.

  • 90+4'

    Харри Кейн ҳам ўзаро урушиб кетганлиги боис сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+3'

    Ўйинда ҳамма борган сари агрессилашиб бормоқда. Люка Динь ҳам сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 90+2'

    Ришарлисон рақиб ҳужумини қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди.

  • 90+'

    Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди!

  • 89'

    Алли қўполлиги ва қизишиб кетганлиги боис сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 88'

    Жарима майдончаси ичида "Тоттенхэм" футболчиси йиқилиб тушди! Ҳакам пенальти йўқлигига ишора қилди. Ўйин давом этади.

  • 86'

    Харри Кейннинг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди!

  • 83'

    ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Соннинг узатмасини Кейн дарвозага жойлаб қўйди!!! Даҳшааат!!! Шунчаки супер ўйин! 4:4!

  • 82'

    Люка Дин жарима майдони ичига ажойиб рейд уюштирди ва тўпни шеригига етказиб берди, зарбага эса аниқлик етишмади.

  • 77'

    "Тоттенхэм" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. Сон тўп олдида.

  • 77'

    Деле Алли Лукас Моуранинг ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 76'

    Люка Диннинг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 74'

    Бурчакдан тўп ўйинга киритиб берилади. Сон уни ижро этади.

  • 72'

    "Тоттенхэм" футболчилари тўпни жиддий тарзда назорат қилишмоқда. Назорат жиддий.

  • 70'

    Бернард ўрнига Алекс Ивоби ўйинга қўшилди.

  • 69'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ришарлисон жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! Тўп устунга тегиб тўрдан жой олди!

  • 66'

    Йерри Мина қўпол подкати учун карточка билан огоҳлантирилди.

  • 63'

    Ришарлисон жарима майдончаси ичига тўпни ажойиб тарзда узатиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни осон эгаллашди.

  • 60'

    Мэтт Доэрти тўпга қўпол тарзда чиқиб келди. Бош ҳакам фол қайд этди.

  • 58'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Супер!!! "Тоттенхэм" ҳисобни тенглаштирди! Фантастика. Девинсон Санчесдан дубль! Дарвозабон унинг зарбаси олдида ожиз қолди. 3-3!

  • 57'

    Тоби Алдервейрелд иккинчи қаватда ҳаммадан яхши ўйнади ва боши билан дарозанинг марказига зарба берди! Дарвозабондан ажойиб сейв!

  • 57'

    "Тоттенхэм" бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 55'

    Кальверт-Льюин ўйинни давом эттира олмайди. У захирага олинди. Унинг ўрнига Шеймус Коулмен ўйинни давом эттиради.

  • 54'

    Доминик Кальверт-Льюин жиддий тўқнашиб кетди ва майдонда тиббий ёрдам оляпти. Кузатамиз.

  • 53'

    Стивен Бергвейн ўрнига Харри Кейн ўйинга қўшилди. Моуриньодан юриш.

  • 51'

    "Тоттенхэм" тики-така услубида ажойиб ўйин намойиш этмоқда.

  • 48'

    Ламела жуда қўпол ўйнади. Бош ҳакам Девид Кут ҳуштагини чалди ва жарима зарбаси белгилади.

  • 47'

    Гильфи Сигурдссон қўпол фоли учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+4'

    1-бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+3'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!!! Даҳшааат! 1 бўлимда 5-гол! Ламела қулай вазиятдан унумли фойдаланди ва ҳисобдаги фарқни қисқартирди! 3-2!

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Ришарлисон ҳужумда фол қайд этди.

  • 43'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Сигурдссон ҳисобни йириклаштирди! 3-1! Ўйин қизғин кечмоқда.

  • 41'

    Мэтт Доэрти ўйин қоидасини бузди. Ҳакам ҳуштагини чалди.

  • 38'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Эвертон" тезкор тарзда ҳисобда олдинга чиқиб олди! Ришарлисон тўпни чиройли тарзда қабул қилиб олди ва дарвозага зарба берди! Супергоооооллл!

  • 36'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Эвертон" ҳисобдаги мувозанатни тиклади! Кальверт-Льюин дарвозабоннинг ўнг бурчагига тўпни михлаб қўйди! 1-1!

  • 34'

    Сон Хёнг Мин такрорий бурчак тўпини ижро этади.

  • 34'

    Ламела бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. Хавфли вазият юзага келиши мумкин.

  • 31'

    Соннинг жарима майдони ташқарисидан туриб берган зарбаси блокланди.

  • 29'

    "Эвертон" футболчиларининг бир нечтаси офсайдда қолиб кетди.

  • 27'

    Сон бурчакдан тўпни ўйинга кирити беради.

  • 26'

    Сон жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва дарвозага зарба берди! Дарвозабон тўпни ташқарига чиқариб юборди.

  • 24'

    "Тоттенхэм" тўп билан яхши муомала қиляпти. Рақиб хатоси пойланяпти.

  • 20'

    Лукас Динь бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Ҳимоячилар уни эгаллаб олди.

  • 19'

    Доминик Кальверт-Льюин дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, зарба эса дарвоза устунига тегди!!! Хавфлииии...

  • 16'

    Ришарлисон тўпни жарима майдончаси ичига узатди, бироқ тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

  • 13'

    Сон Хёнг Мин жарима майдони ташқарисидан туриб тўпни дарвозага йўналтирди, дарвозабондан ажойиб сейв!

  • 10'

    Ндомбеледа барчаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.

  • 9'

    Танги Ндомбеле жароҳат олди. У майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 7'

    Лукас Моура ўйин қоидасини бузди.

  • 6'

    Мэтт Доэрти жарима майдони ичига тўпни узатди, бироқ шериклари тўпни эгаллай олмади.

  • 4'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! "Тоттенхем" ҳисобни очмоқда! Сон Хёнг Миннинг бурчакдан узатган тўпини Девинсон Санчез боши билан дарвозага жойлаб қўйди! 0-1!

  • 3'

    Бурчак тўпи. Сон уни ижро этади.

  • 2'

    Уххх! Робин Ольсендан суперсейв! Ламеланинг бош билан берган зарбаси чизиқ устидан қайтарилди!

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Англия Кубоги мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, футбол ихлосмандлари! "Эвертон" - "Тоттенхэм" баҳси бошланиш арафасида. Ўйинни сиз билан Абдулла Маннонов биргаликда кузатиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!