13 ой футболсиз қолган Ламела 76 сониядаёқ голли узатмани амалга оширди

CHERY AUTO

Лондоннинг “Тоттенхэм Хотспур” клуби ярим ҳимоячиси Эрик Ламела Англия Премьер-Лигаси 14-туридан ўрин олган “Лестер Сити”га қарши баҳсда Харри Кейннинг голига ассистентлик қилди.

Tecno

25 ёшли футболчи ўйиннинг 77-дақиқасида заҳирадан майдонга тушди ва орадан 76 сония ўтиб, голли узатмани амалга оширди.

Бу аргентиналик футболчининг 13   ой ичида ўтказган илк ўйини бўлди. Ламела сўнгги бор 2016 йилнинг октабр ойида майдонга тушган ва ўшанда жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию