13 та ўзбекистонлик ҳакам ОЧЛ гурух босқичининг 4-турида ишлайди!

Осиё Чемпионлар Лигасининг 4-тур баҳсларига Ўзбекистондан 11 нафар ҳакам ҳамда 2 нафар ҳакамлар назоратчиси тайинлов олди.

Бош ҳакамлардан Аҳрол Рисқуллаев ва Ильгиз Танташев, ёрдамчи ҳакамлардан Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин, шунингдек, видео ассистентлар орасидан Абдурашид Худойберганов, Азиз Асимов, Фирдавс Норсафаров ҳамда Раҳимбек Каримов тайинлов олган. 

Эътиборлиси, шу тур баҳсларидан бошлаб ўзбекистонлик назоратчилар ҳам ОФК томонидан жалб этилишни бошлади. 2 нафар инструктор Владислав Цейтлин ва Валентин Коваленко навбатдаги тур баҳсларида ишлаши кўзда тутилган. Қуйида улар бошқарадиган учрашувлар маълумотлари билан танишинг:

 

Осиё Чемпионлар Лигаси. 4-тур

"E" гуруҳи 

07.11.2023 | 23:00

"Ал Дуҳайл" – "Ал Насср"

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Рустам Лутфуллин, Фирдавс Норсафаров

 

"J" гуруҳи

08.11.2023 | 17:00

"Ҳанои" – "Ухан"

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Азиз Асимов, Абдурашид Худойберганов

 

"H" гуруҳи

08.11.2023 | 14:00

"Мельбурн Сити" – "Бурирам Юнайтед"

Бош ҳакам: Раҳимбек Каримов 

 

"А" гуруҳи 

06.11.2023

"Жабал Ал Мукабер" – "Ал Аҳед"

Назоратчи: Валентин Коваленко

 

"F" гуруҳи

08.11.2023 | 15:00

"Лион Сити" – "Чонбук Хюндай"

Назоратчи: Владислав Цейтлин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Begmatov Avaz
25/10/2023 12:36
Хафа буманглар у аксарияти Бир тийнга киммат хакамлар