13 йил бир жамоа юлдузи бўлган “тулки” бошқа клубга ўтяпти

BEPUL PROPAN

Англия Премьер-лигаси иштирокчилари орасида “Лестер Сити” юқори дивизиондаги жойини сақлаб қололмаган ва “тулкилар” кейинги мавсумни Чемпионшипда бошлайди.

Жамоанинг энг машҳур ўйинчиси Жейми Варди қадрдон клуби билан хайрлашадиган бўлди. 30 июнь куни шартномаси тугайдиган 38 ёшли тўпурар қарийб 13 йиллик  ҳамкорликка нуқта қўяди.

Қизиғи шундаки, ёши ўтиб қолган футболчи ишсиз қолмайди. Яна ҳам ҳайратланарлиси, у фаолиятини Премьер-лигада давом эттираверади.

Айни пайтда “Эвертон” Жейми Вардига иш беришга тайёр. Бу жамоа тажрибали тўпурар ёрдамида ҳужум чизиғини кучайтиришга қарор қилган.

Варди ёши ўтиб қолган ва кучсиз жамоада ўйнаганига қарамай, бу мавсум ҳам гол ура олиш қобилиятини намойиш қилди. “Лестер”даги сўнгги мавсумида англиялик форвард 34 та учрашувда тўққизта гол уриб, учта ассист қайд этди.

Умумий ҳисобда Варди “тулкилар” жамоасида 498 та беллашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 199 та гол ва 69 та ассист ёздириб қўйган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!