13 ёшли суперталант икки мамлакат термасида ўйнамоқда
Ads
"Селтик" жамоасининг 13 ёшли футболчиси Карамоко Дембеле 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Шотландия чемпионатида майдонга тушганда кўплаб мухлису мутахассислар эътиборини тортган эди.
 
 
Кейинроқ бу болакай 16 ёшгача футболчилардан таркиб топган Шотландия ўсмирлар терма жамоасида дебют қилди. Куни кеча эса Карамоко Дембеле Англия ўсмирлар терма жамоаси сафида майдонга тушди.
 
Англиялик ёш футболчиларнинг Туркия ўсмирлар терма жамоасига қарши ўтказилган ушбу учрашувида Карамоко голли пас узатишга муваффақ бўлди ва янги жамоасининг 5:3 ҳисобидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.
 
 
Маълумотларга қараганда, Карамоко Дембеле Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида туғилган ва ушбу қироллик таркибига кирувчи мамлакатлардан ўзи истаган терма жамоани танлаш ҳуқуқига эга.