130 миллион евро! “Челси” бу футболчи маошига ҳам, трансферига ҳам пул аямайди
“Челси” хўжайини Тодд Бёли жамоани кучайтириш йўлида катта харажатлардан қочмаслигини намойиш этмоқда.
Қишки трансферлар мавсумида “аристократлар” 330 миллион евро сарфлади. Ҳозир раҳбарият ёзда амалга ошириладиган харидлар масаласида иш бошлаган. Асосий нишонлардан бири А Серия тўпурари Виктор Осимхенҳисобланади.
Тодд Бёли нигериялик ҳужумчини кўндириш учун ҳозирги маошидан икки баравар кўп пул таклиф қилмоқда. “Наполи” бу футболчига ҳар мавсум 4,5 миллион евро тўлаяпти.
Бундан ташқари, лондонликлар “Наполи” Осимхенни қўйиб юбориши учун 130 миллион еврогача бадал пули таклиф қилади.
Фикрлар