14 футболчига жавоб берган “Олмалиқ” Шавкат Муллажонов билан шартнома имзолади
Ads

 

4 январдан “Олмалиқ”нинг янги мавсум тайёргарлиги доирасидаги иккинчи йиғини бошланди.

Олмалиқликларнинг Тошкентдаги йиғинига “Бухоро”нинг икки футболчиси Шавкат Муллажонов ва Камолиддин Мурзоев ҳам қўшилганини хабар қилгандик.

Бизга маълум бўлишича, ўтган мавсумни “Бухоро”да ўтказган ҳимоячи Шавкат Муллажонов “Олмалиқ” билан шартнома имзолаган.

Ҳозирча, томонларнинг қанча муддатга келишувга эришганликлари борасида маълумотлар йўқ.

Олдинроқ “Олмалиқ”нинг 14 футболчига жавоб бергани тўғрисида хабар бергандик.